chilonzor.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Чилонзор тумани

Чилонзор туман ҳокимияти (Бунёдкор шоҳкўчаси 50) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 йил 4 январда ташкил қилинган. Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. Туман шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманлари билан чегарадош. Шим.да Оқтепа канали, шарқда Бўрижар канали, жан.-ғарбда Ўрта Осиё т.й бўйлаб Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ва Бўрижар каналигача давом этган. Майд. 2994 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,334 минг гектар. Аҳолиси 217,3 минг киши, асосан, ўзбеклар, руслар, шунингдек, татар, корейс, қозоқ ва б. миллат вакиллари яшайди (2009). Кўчалари 258 та, асосийлари - Бунёдкор шоҳкўчаси, Муқимий, Чўпонота, Гавҳар, Чилонзор, Кичик ҳалқа йўли, Лутфий, Қатортол. ҳудудда Чилонзор Е, М, 1-10, 16-20, 20а мавзелари ва 49 та маҳалла мавжуд. Ҳудудидан Новза, Чўпонота, Ботирма, Катта Қаъни, Бўрижар, Оқтепа, Анҳор ва б. каналлар оқиб ўтади. Ҳудудида 4172 қўшма, кичик ва хусусий корхоналар, 42 саноат корхонаси, кўрлар жамиятининг и.ч. комбинати, «Реле ва автоматика», «Алгоритм» корхоналари, электр рўзғор буюмлари з-длари, чой ф-каси, тўқимачилик корхоналари, «Ўзбек-қоғозтаъминот» ва б. ишлаб турибди; лойиҳалаш ин-тлари, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт ун-ти, Г.В.Плеханов номидаги Россия академиясининг Тумандаги филиали, 36 умумий таълим мактаби, 4 академик лицей, 15 касб-ҳунар коллежи, 62 мактабгача ёшдаги болалар муассасаси, 6 касалхона, 3 диспансер ва 8 та поликлиника бор. Аҳолига 2500 дан зиёд савдо шохобчаси, 120 дан зиёд умумий овқатланиш корхонаси, 338 маиший хизмат кўрсатиш шохоб-часи, Чилонзор буюм бозори, 3 ихтисослашган ва 1 деҳқон бозори хизмат қилади. Муқимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, Гагарин номидаги кинотеатр, Ўзбекистон миллий боғи, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, «Истиқлол» саройи, 2 музей, 2 маданият уйи фаолият кўрсатади. 3 спорт мажмуаси, Чилонзор стадиони, 35 спорт зали, 200 га яқин спорт майдончаси, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор. Чилонзор туманида Миср ва Озарбайжон давлатлари элчихоналари, 4 миллий м-з жойлашган. Тумандаги баъзи жойлар Т. тарихи б-н боғлиқ. Чилонзор Оқтепаси, Хирмонтепа, Мозортепа археологик ёдгорликлари (5-8-а.лар, 10-11-а.лар), Абулқосим мадрасаси, Хайробод Эшон мажмуаси каби респ. аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар туман ҳудудида жойлашган.


Печать 02 Сентябрь 2014 Ўқилди: 3931




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 64
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

5802

 

2834

 

1012

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

375

 

227

 

935

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

5427

 

2594

 

77

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

151

 

67

 

128

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 276-90-90

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар