chilonzor.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Миллий анъаналар
          Ўзбек оиласининг асосий ўзига хос хусусиятлари меҳмондўстлик ва ёши катталарга анъанавий ҳурмат-еҳтиромли муомала қилишдир. Ўзбеклар одатда бир нечта авлодлардан иборат бўлган катта оилалар таркибида яшайди, шунинг учун улар кўпроқ ҳовлиси бўлган катта уйларни ёқтиришади. Маиший ҳаётида меҳмондўстликнинг бир қисми бўлган чойхўрлик маросими катта аҳамиятга эга бўлади. Бунда чой дамлаш ва уни меҳмонларга қуйиб бериш фақат мезбоннинг мутлақ ҳуқуқи бўлади. Тушлик ёки кечки овқатга таклифларни доимо қабул қилиш ва ўз вақтида келиш қабул қилинган. Меҳмонга келаётганда ўзи билан бирга мезбоннинг болалари учун сувенирлар ёки ширинликларни олган яхши.

Одатда фақат эркаклар билан қўл бериб сўрашишади. Аёллар ҳамда узоқроқ ўтирган кишилар билан ўнг қўлини юрагига қўйиб, бошини оҳиста эгиб саломлашиш лозим. Қўл бериб сўрашиш пайтида анъанага кўра кишининг саломатлиги, ишда ва уйдаги ишлари аҳволи тўғрисида сўрайдилар. Қишлоқ жойларда меҳмон келган пайтда аёллар одатда эркакларнинг суҳбатига халал бермаслик учун улар билан бир дастурхонга ўқтирмайдилар.

Аёлларнинг гўзаллигига қойил қолиш ва уларга жиддий эътибор бериш қабул қилинмаган. Турар жой хонасига киришда пояфзал ечилади. Мезбон кўрсатадиган ўринга ўтириш керак. Бунда ушбу жой киришдан қанчалик узоқда бўлса, шунчалик ҳурматли бўлади.

 

  Урф-одатлар

Ўзбек халқининг урф-одатлари асрлар бўйи ўзбеклар миллатининг ташкил этопишида иштирок этган барча қабилалар ва элатларнинг маданий малакалари ва анъаналарининг уйғунлашувидаги мураккаб жараёнлар оқибатида таркиб топган. Улар ўта ўзига хос, ёрқин ва турли-туман бўлиб, уруғчилик патриархал муносабатларидан келиб чиқади. Урф-одатларнинг кўпчилиги оилавий ҳаётга оид бўлиб, боланинг туғилиши ва тарбияси (бешик тўйи, хатна қилиш), никоҳ (фотиҳа тўйи, тўй) билан боғлиқ бўлади. Кўпинча улар ислом урф-одатларининг сеҳргарлик амалиёти билан боғлиқ бўлган ундан ҳам қадимийроқ шаклларга узвий кириб кетишини намоён этади. Ислом қабул қилинганидан бери кўпгина оилавий-маиший урф-одатлар унинг таъсирида ўзгарган, ўзбекларнинг ҳаётига мусулмон диий маросимлари кириб келган. Жума куни байрам куни ҳисобланади ва шу куни барча йиғиладиган масжидда умумий намоз (дуо) ўқилади. Патриархал урф-одатлар масжид, чойхоналар, бозорда ўтадиган ҳамда фақат эркаклар иштирок этадиган ижтимоий ҳаётда ҳозиргача ҳам яшамоқда.

 

   Бешик тўйи

Бешик тўйи – чақалоқни биринчи марта бешикка солиш билан боғлиқ бўлиб, нишонланадиган маросимли байрамдир. Бу энг қакдимги ва Ўзбекистонда энг кенг тарқалган маросимлардан бири. Одатда бу тўй чақалоқ туғилишининг 7-, 9-, 11- куни ўтказилади. Турли вилоятларда маросим ўзича хусусиятларга эга бўлади ва оиланинг бойлиги даражасига боғлиқ бўлади: ўзига тўқ оилалар одатда бу тўйни катта кўламда ўтказади, камбағал оилалар эса уни камтарона нишонлайдилар. Бешик ва чақалоқ учун барча зарур андомлар чақалоқ онасининг қариндошлари томонидан берилади. Дастурхонга нон, ширинликлар ва ўйинчоқлар ўраб берилади. Чақалоқнинг ота-онасига, унинг бобо-бувиларига совғалар тайёрланади. Бой безатилган бешик, дастурхонлар ва совғалар транспорт воситасига қўйилиб, меҳмонлар билан биргаликда, карнай-сурнай ва ноғора садолари остида чақалоқнинг ота-онаси уйига жўнатилади. Анъанага кўра олиб келинган бешикни аввал чақалоқнинг бобоси ўнг елкасига қўяди, кейин ўғлининг ўғ елкасига узатади, у эса  бешикни чақалоқнинг онасига беради. Ўтмишда меҳмонларнинг барча ниятлари тоза ва яхши бўлиши учун улар юзига оқ ун сурар эдилар. Меҳмонлар меҳмонхонага ясатилган дастурхонга таклиф этилади ва меҳмонлар овқатланиб, созандаларни тинглаб, базм қилиб ўтирган пайтда қўшни хонада кампирларнинг иштирокида болани ёъргаклаш ва бешикка солиш маросими ўтказилади. Маросим охирида меҳмонлар болани кўриш учун олдига кирадилар, унга совғаларни беради ва бешикнинг устига парварда ёки қанд сепадилар. Шу билан маросим тугаб, меҳмонлар уй-уйларига қайтадилар.

 

  Хатна қилиш

  Хатна қилиш тўйи – ислом томонидан муқаддас деб эъзозланган яна бир қадимий ўзбек одатидир (суннат тўйи). Бу маросим ўғил болалар учун 3, 5, 7, 9 ёшга кирганда, камдан-кам ҳолларда 11-12 ёшда ўтказилади. Суннат тўйининг ўтказилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. Ўғил боланинг туғилган пайтидан бошлаб унинг ота-онаси аста-секинлик билан керакли нарсаларнинг ҳаммасини сотиб олиб, суннат тўйига тайёргарликни бошлайдилар. Кўпинча оддийгина «тўй» ҳам аталадиган маросимнинг ўтказилишидан бир неча ой аввал унга бевосита тайёргарлик бошланади. Қариндошлар ва қўшнилар кўрпаларни тикишда, тўй совғаларини тайёрлашда ёрдам берадилар. Буларнинг ҳаммаси кўп болали оналарга топширилади. Тўйдан аввал маҳаллада яшовчи оқсоқоллар, масжиднинг имоми ва қариндошларнинг ҳузурида Қуръон ўқилади. Дастурхон ёзилади. Шундан кейин Қуръондан суралар ўқилади ва оқсоқоллар ўғил болага дуо ўқийдилар. Шундан сўнг катта «тўй» бошланади. «Тўй» дан аввал болага қўшнилар, оқсоқоллар, қариндошларнинг олдида совғаларни, зар тикилган кийимларни кийдиришади. Ўтмишда тойчоқни совға қилиш расм бўлган эди, болани эндиликда у жангчи бўлганлигини билдириб, унга болани ўтқазар эдилар. Щамма ўғил болани табриклаб, унга пул ва ширинликлар сепади, кейин буларнинг ҳаммаси ичкарида, аёлларнинг хоналарида давом этади. Шу куннинг ўзида аёлларинг даврасида «тахурар» - кўрпалар, ёстиқларни супага тахлаш маросими ўтказилади, буни одатда кўп болали она бажаради. Маросимни мўл-кўл дастурхон, жумладан байрам оши тамомлайди. Анъанага кўра ошдан кейин кечқурун ҳовлида катта гулхан ёқилади ва одамлар гулхан атрофида ўйнайдилар, турли ўйинларни уюштирадилар. Эртасига байрам давом этади.

  

Фотиҳа тўйи

  Никоҳ ота-оналарнинг рухсати ва дуоси билан, бир неча босқич қилиб ўтказилади. Ўғил вояга етганда ота-онаси унга мос келадиган қизни излай бошлайдилар. Бу жараёнга яқин қариндошлари, қўшнилари, ошналари ҳам киришади. Қизни топгандан кейин йигитнинг холалари ёки аммалари қизнинг уйига уни кўриш, ота-оналари билан ва эҳтимолий келиннинг уйдаги аҳволи билан танишиш учун бирор баҳона билан кирадилар. Шундан сўнг қўшнилари ва танишлари танланган қизнинг оиласи ҳақида суриштиради. Ижобий жавоб олинган ҳолда уйга совчилар юборилади. Совчиликнинг асосий маросимларидан бири фотиҳа тўйидир. Совчилар фотиҳа қилинадиган кунни белгилайдилар. Шу куни қизнинг уйида атрофдаги таниқли оқсоқолар, маҳалла оқсоқоли, қизлар йиғилади. Совчилар ўзининг келиш мақсадини баён этганларидан кейин «нон синдириш» маросими бошланади. Шу пайтдан бошлаб ёшлар бир-бири билан боғланган, фотиҳа қилинган деб ҳисобланади. Фотиҳа тўйи никоҳ тузиладиган ва тўй ўтказиладиган кунни тайинлаш билан тугайди. Совчилардан ҳар бирига ичита иккита нон, ширинликлар  бўлган дастурхон берилади, шунингдек қиз томонидан йигитга ва уннинг ота-оналарига совғалар бериб юборилади. Совчилар куёвнинг уйига қайтганидан кейин уларнинг қўлидан совғалар қўйилган патнисларни олиб, «сарпо кўрар» маросимини бошлайдилар. Дастурхон одатда кўп болали она томонидан очилади. Барча йиғилганлар келининг уйидан келтирилган пишириқлар, ширинликлардан баҳраманд бўладилар. Фотиҳа тўйидан бошлаб ва то тўйнинг ўзигача ёшларнинг ота-оналари қалин, сеп масалаларини ва тўй тантанаси билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этадилар. Тўйдан бир неча кун аввал қизникида «қиз оши» маросими ўтказилади, унга қиз ўзининг яқинлари ва ўртоқларини таклиф этади.

 

  Никоҳ тўйи

Никоҳ маросими анъанавий тарзда ўзбекларнинг ҳаётида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлади ва айниқса тантанали нишонланади. Умумий хусусиятлари бўла туриб, у турли вилоятларда ўзгача тусда байрам қилинади. Никоҳ маросимининг асосий пайти келиннинг ота-онасининг уйидан куёвнинг уйига ўтиши пайтидир. Тўй куни куёвникида тўй оши (палов) тайёрланади ва келинникига юборилади, у ерда у дастурхонга тортилади. Худди шундай ош куёвнинг уйида ҳам ўтказилади. Тўй куни масжиднинг имоми икки ёшга «Хутбаи никоҳ» ни ўқийди, шундан сўнг улар худо олдида эр-хотин деб эълон қилинади. Имом ёшларга эр ва хотиннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Одатда никоҳ ўқилганидан сўнг ёшлар ўзининг фуқаролик никоҳини қайд этиш учун ЗАГС га боради. Тўй куни келинникида куёвга сарпо (тўйга совға қилинган кийимлар ва пояфзал) кийдирилади, шундан сўнг куёв ўз ошналари билан келиннинг ота-онаси ҳузурига салом бериш учун боради. Куёвнинг ошналари билан қайтганидан сўнг келин ҳам келади. Куёвнинг уйига юборишдан аввал келинникида ота-она билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтади. Келин билан бирга яқин ўртоқлари ҳам боради. Улар қўшиқларни айтадилар («Ўлан» ва «Ёр-ёр» қўшиқлари). Келинни куёвнинг уйида кутиб олишдан ҳақиқий тўй бошланади. Тўй тугаганидан кейин куёв келинни икки ёш учун ажратилган хонанинг эшигигача кузатади. Хонада келинни «янга» (одатда келинга яқин бўлган бир аёл) кутиб олади, келин бошқа кийим кияди ва чимилдиқ (гўшанга) ортида туриб, куёвни кутиб олишга тайёрланади. Бир қанча вақтдан кейин куёв ошналари билан бирга хонага яқин келади ва янга билан бирга уни келин кутиб турган гушанга олдига боради. Келиннинг олдига кириш учун у келинни янгадан рамзий сотиб олиши лозим, улар савдолашади. Шундан кейин куёв-келин туни билан бирга қоладилар. Эрталаб азонда «Келин салом» маросими бошланади. Маросим бошланишига яқин ҳовлида куёвнинг ота-онаси, барча яқин қариндошлари, куёвнинг ошналари ва яқин қўшнилари йиғилади. Уларнинг ҳаммаси навабати билан келиннинг олдига келиб, ўзининг тилаклари, совғалари ва дуоларини бахшида этади. Келин ҳар бир кишига белигача эгилиб салом бериши лозим. Шу тариқа байрам тугаб, оилавий ҳаёт бошланади.

 

  Эрталабки ош

Ерталабки ош маросими тўй (суннат тўйи ёки никоҳ тўйи) ва аза маъракасида (ўлимидан кейин 20 кун ҳамда бир йилдан кейин) ўтказилади. Тўйни ўтказувчилар эрталабки ошнинг куни ва вақтини аввалдан маҳалла ёки квартал қўмитасининг жамоатчилиги билан келишган ҳолда белгилайдилар. Шу кунга қариндошлар. қўшнилар ва танишларига таклифномалар юборилади. Бир кун олдин кечқурун «сабзи тўғраш» маросими ўтказилади, унга одатда қўшниар ва яқин қариндошлар келадилар. Сабзи тўғраб бўлинганидан кейин барча иштирокчилар дастурхонга таклиф этилади. Одатда сабзи тўғрашга артистлар ҳам чақирилади. Овқатланиш пайтида оқсоқоллар келганлар ўртиасида ишларни тақсимлайдилар. Эрталабки ош бомдод намозинингтугаши пайтигача тайёр бўлиши лозим, чунки намоздан чиққан кишилар биринчи меҳмонлар бўлади. Эрталабки намоз тугаган пайтда карнай-сурнай ва ноғора овозлари эрталабки ош бошланганидан хабардор этади. Меҳмонлар дастурхонга ўтириб, фотиҳа ўқиганларидан кейин уларга нон ва чой тортилади. Шундан кейингина лаганларда икки кишига бирлаган ҳисобидан ош олиб келинади. Овқатдан кейин лаганлар олиб қуйилади, мхмонлар яна фотиҳа ўқиб, мезбонга миннатдорчилик билдириб кетадилар. Улар кетганидан кейин дастурхон тезгина янги меҳмонларнинг ташрифи учун тузатилади. Эрталабки ош одатда кўпи билан  бир ярим-икки соат давом этади. Шу вақт мобайнида таклиф этилган артистлар қўшиқ айтадилар. Эрталабки ош тугаганидан кейин фахрий меҳмонларга совғалар – одатда чопонлар (миллий эркак тўнлари) берилади. Аза пайтидаги маърака оши шу билан фарқ қиладики, меҳмонлар дастурхонга ўтирганларида Қуръон сураларини ўқийдилар ва ўлган одамни хотирлайдилар. Овқат тугаганда ҳам Куръон суралари ўқилади. Маърака ошида артистлар чақирилмайди, дастурхон байрам тўй ошига қараганда камтарроқ безатилади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, байрам тўй оши ва маърака ошида фақат эркаклар хизмат қилиб юради.

 

  Байрамлар

Енг муҳим давлат байрами – Мустақиллик куни 1 сентябрда тантанали нишонланади. Хар йили 8 декабр куни 1992 йилда мустақил Ўзбекистоннинг янги Конститутсияси қабул қилинганлиги хотирасига нишонланади. қўпгина бошқа давлатлардагидек, 9 майда Ғалаба куни – Хотира ва қадрлаш куни нишонланади. Рўза тугаши билан боғлиқ бўлган байрам – рамазон ҳайит ва қурбон ҳайит кенг байрам қилинади. Қурбон ҳайит энг аҳамиятли мусулмон байрамларидан биридир. Шу куни белгиланган маросимлар ва урф-одатларни бажарганларидан кейин мусулмонлар меҳмонларга боради ёки ўзи меҳмон кутади, касаллар, ёлғизларга ёрдам беради, яқинларига раҳмдиллик қилади. «Рамазон ҳайит» - маънавий ва руҳий покланиш байрами ниҳоятда гўзалдир. У ислом қонунларига кўра мусулмон ҳижрий йилнинг 9-ойига тўғри келадиган 30 кунлик рўза  тугаганда бошланади. Бу байрам кунлари ўлганларни хотирлаш касаллар, қариларни зиёрат қилиш, хайрия ва бошқа эзгу ишларни қилиш одат бўлган.

 

  Наврўз байрами

  Энг қадимий халқ байрами бўлган Наврўз («Наврўз байрами») 21 март куни, баҳор куну-тун тенглиги пайтида нишонланади. Бу табиатнинг уйғониши, экин ишларининг бошланиши байрами бўлиб, маросимларида зардуштийлик аломатлари сақланиб қолган. Қадимги Ўзбекистоннинг зироатчилик воҳаларида ҳар баҳор фаслида катта сайллар, байрамона бозорлар ташкил этилган. Анъанага кўра уйларда ҳозир ҳам «бўғирсоқ» пиширилади ва маросим таоми – «сумалак» тайёрланади. Байрамдан кейин одатда даладаги экин ишлари бошланган, уларнинг пайтида ҳам ўтмишда турли урф-одатлар ва маросимлар бажарилар эди: далага чиқишдан аввал ҳўкизларнинг шоххлари ва бўйинларига мой суртилади. Биринчи эгатни маҳалланинг энг эътиборли ва қари аъзоси ўтказади. Давлат мустақиллиги даври мобайнида Наврўзни нишонлаш янгича кўлам ва теранликка эга бўлди. У дўстлик, барча халқларнинг бирлашуви, ака-укалигининг умуммиллий байрамига айланди. Ёрқин ранг-баранг театрлаштирилган томошаларда Наврўзнинг фалсафий-шоирона талқини, унинг халқ тарихидаги ўрни англаб кўрсатилади.

 

  Кийим

  Маҳаллий халқлар кийимларининг ўзига хослиги азалдан иқлимий, маиший шароитлар ва уруғ-қабила анъаналари билан белгиланар эди. ХIХ асрдаёқ кийим (тўнлар, кўйлаклар, яктаклар) архаик хусусиятларга эга эди: кенг, бутунлигича бичилган, узун кийим бўш тушиб туриб, инсон танасининг шаклларини яшириб турар эди.  Кийим бир тариқа тикилган: эркаклар, аёллар, болаларнинг кийимлари, ёзги ва қишки кийимлар шакли ва бичилиши, тикилиши ўхшаш бўлар эди. Анъанавий миллий эркак кийими белбоғ билан боғланган, қавилган иссиқ тўн – чопон, дўппи номли бош кийими ва нафис чармдан тикилган этикдан иборат эди. Эркаклар тўғри бичилган яктаклар, остки ва устки чопонларни кияр эдилар.

Чопон енгил ёки иссиқ, пахта қўшиб қавилган бўлиши мумикн эди. Чопон ёнидан юриш ва ерда ўтиши осон бўлиши учун кесиклар бор эди. Чопон одатда белбоғ - қийиқча рўмоллари билан боғланар эди. Байрамона миллий кийим ҳар кунгидан фойдаланган матоларнинг гўзаллиги ва нафислиги, безаклари ва кашталари кабилар билан ажралиб турар эди.

Аёлларнинг миллий кийими чопон, тўғри бичилган ва хонатласдан тикилган қулай кўйлакдан, пасти торайиб борадиган кенг юпқа иштон – лозимдан иборат. Аёлнинг бош кийими учта асосий қисмидан таркиб топган: қалпоқча, рўмол ва каллапўш. байрамона аёл кийими тикилган матоларининг нафислиги ва чиройлилиги билан ажралиб туради.

Болаларнинг кийимлари катталар кийимини такрорлаб эди. Умумий хусусиятлари билан бирга ҳар бир туман ёки қабиладаги кийимлар ишлатиладиган матоси, бичиш шакли ва усули ва шу кабилардан иборат бўлган фарқли хусусиятларига эга бўлган.

 

  Бошкийим (дўппи)

   Ўзбекистонхалқамалийсанъатинингэнгоммавийваҳаммаердатарқалгантурлариданбириҳардоимдўппи – адраслиқаттиқёкиюмшоққалпоқчабўлганэди. Дўппи ўзбек миллий кийимининг ажралмас қисми бўлиб, ўзбек халқининг ҳаёти ва анъаналарига чуқур кириб борган. Дўппи (туркча тепа сўзидан) нафақат ўзбеклар, балки бошқа Марказий Осиё халқларининг ҳам миллий бош кийимидир. Дўппилар турларига қараб ажратилган: эркаклар, аёллар, болалар учун, қарилар учун турлари. Кекса аёллар бу бош кийимни киймайдилар.

Болаларнинг дўппилари (кулоҳча, қалпоқча, дўппи, каллапўш) матоларининг турли-туманлиги ва ранг-баранглиги билан, попук ва шарчаларининг катталиги, кашталари, зарлари ва туморларининг кўплиги билан фарқланади. Ўзбек дўппиларининг энг кўп тарқалган шакллари озгина конуссимон каби тўрт қиррали дўппилардир. Дўппилар бикки ёки ундан ортиқ мато қатламларидан тикилиб, ипак ёки одиий иплар билан қавилиб, мутаҳкамланар эди. Тайёр дўппи устидан ипак, зар ёки кумуш ип билан кашта тикилар эди.


Печать 25 Октябрь 2013 Ўқилди: 1976




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 88
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 276-90-90

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар