Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 chilonzor.tashkent.uz Chilonzor.Tashkent.Uz - Самарқандда Халқаро Пресс-Клубнинг Сайёр Анжумани Ўтказилди
Фотогалерея
Видеогалерея
Самарқандда Халқаро пресс-клубнинг сайёр анжумани ўтказилди - Бўлимга қайтиш

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сайёр анжумани 6 август куни Самарқанд шаҳрида ўтказилди. 

“Самарқанд: Ҳаракатлар стратегияси – ижро, ҳаёт, мазмун” мавзусидаги анжуман 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вилоятдаги ижроси, давлат ва ҳудудий дастурларнинг бажарилиши, ҳудудда туризмни ривожлантириш каби долзарб масалаларга бағишланди. 

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори А.Бурҳонов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг вилоятдаги ижроси таҳлил этилди. 

Дастурга кўра, йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари вилоят, туман ва шаҳарларда фаолият бошлаган. Ўтган даврда ушбу муассасаларга 15 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган ва уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилган. 

Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида умумий қиймати 130,2 миллиард сўмлик 101 лойиҳа ишга туширилиб, 1 минг 649 янги иш ўрни яратилган. 

Вилоят маҳаллий бюджетининг биринчи ярим йилликка белгиланган 684,5 миллиард сўмлик даромадлар режаси 102,1 фоизга бажарилган. Прогноз режанинг ортиғи билан бажарилиши натижасида бюджетга 14,4 миллиард сўм қўшимча даромад туширилган. Ушбу маблағ асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришга сарфланмоқда. 

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган дастур бўйича 3 минг 406 фермер хўжалиги кўп тармоқлига айлантирилган ва улар томонидан 3 минг 586 янги лойиҳа амалга оширилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони асосида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси учун вилоятнинг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманлари ҳудудидан 816 гектар ер ажратилди. 2017-2018 йилларда бу ерда 281,1 миллион долларлик 80 лойиҳа амалга оширилади ва 5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Ҳозиргача 47 лойиҳа тасдиқланиб, уларни ҳаётга татбиқ этишга киришилмоқда. 

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида тижорат банклари томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида вилоятдаги 17 мингдан ортиқ хонадонга жами 114,5 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган. 

Ҳаракатлар стратегияси ижросига кўра, тадбиркорлар ва фуқаролар учун 40 турдаги фаолият бўйича лицензия олиш учун онлайн ариза юбориш, аризани кўриб чиқиш ҳолатини кузатиб бориш, лицензияловчи орган ва эксперт комиссиялари ишини автоматлаштириш, лицензиялар реестридан онлайн фойдаланиш имкониятларини берувчи электрон лицензиялаш портали яратилди. 

Вилоятнинг сайёҳлик имкониятларидан самарали фойдаланиш ва унинг салоҳиятини ошириш борасида ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳрида “Самарканд сити” туристик маркази қурилишига киришилди. Янги туристик йўналишлар яратиш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш мақсадида эко, агро, спорт туризм йўналишларида бир қатор объектлар туристик маршрутга киритилди. Япония, Малайзия, Индонезия ва бошқа давлатлардан чартер рейслар орқали сайёҳларнинг Самарқандга саёҳати уюштирилди. 

Тиббий туризм йўналишида вилоятдаги 270 дан ортиқ хусусий тиббиёт маркази фаол иштирок этмоқда. Ушбу клиникалар замонавий тиббий ускуналар ва юқори малакали мутахассислар орқали юртимизга келган сайёҳларга тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга, хориждан айнан даволаниш мақсадида Самарқандга келувчилар сафи кенгайиши учун самарали иш олиб бормоқда. 

Анжуман давомида иштирокчилар ёшлар таълим-тарбияси, тўй-маъракаларни ихчам ва камчиқим ўтказиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди. Вилоят аҳолиси телефон орқали ўзларини қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилиб, мутасаддилардан жавоб олди. 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА

08.08.2017

http://uza.uz/oz/society/samar-andda-khal-aro-press-klubning-sayyer-anzhumani-tkazild-07-08-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 163
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

5802

 

2834

 

1012

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

375

 

227

 

935

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

5427

 

2594

 

77

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

151

 

67

 

128

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 276-90-90

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар