Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 chilonzor.tashkent.uz Chilonzor.Tashkent.Uz - Минг Аскар» — Амир Темурнинг Жанг Санъати
Фотогалерея
Видеогалерея

Минг аскар» — Амир Темурнинг жанг санъати - Бўлимга қайтиш

Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг жанг санъати, ҳарбий салоҳияти бугунги кунгача инсониятни ҳайратга солиб келади. Мардлик, жасорат, ор-номус туйғуларини авлодларга мерос қолдирган бобомизнинг ҳайратомуз куч-қудрати сири нимада? Кучга эришиш учун куч берадиган илмни билиш керак. У қандай илм ўзи? Амир Темур лашкарида шундай илм бўлганми?

Айни савол ҳаммани қизиқтириши табиий.

Қуйида фолклоршунос олим Ш.Турдимовнинг бу борадаги тадқиқотини ўқийсиз.

«МИНГ АСКАР» — АМИР ТЕМУРНИНГ ЖАНГ САНЪАТИ

Ҳар қандай салтанат ақл, адолат, куч пойдеворида қад тиклайди. Тангри салтанат тегирмонини юргизишни ҳамма халқнинг пешонасига бирдек битган эмас. Тарих бунга гувоҳ. Ота-боболаримиз сув бошига кўп бор келиб-кетдилар. Чарх айланиб, авлодларга ҳам навбат етди... Ўтганларнинг изини ёдламай, оққан дарё ўзанлардан сувни қайта оқизмай, куч-қудратни тиклаш оғир... Яна айтадиларки, “эскини эсаламоқ савоб”. Эскини биргина эскилиги учун ёдланса, эскилигича қолади. Мерос қайта тикланиб, авлод “қон”ига пайванд қилинса, янгиланади. Чинаккам отамерос мулкка айланади. Биз бу ўринда салтанат пойдеворининг муҳим таянчи – куч ва унинг ақл-заковат, тадбиркорлик билан уйғунлиги хусусида сўз юритмоқчимиз.

Салтанат кучи, аввало, шижоатли, жасур аскарларда намоён бўлади. Соҳибқирон Амир Темур жаҳонгирликка киришганда ёдида маҳкам сақлаган тўрт нарса қаторида лашкарнинг ўзагини ташкил этган уч юз ўн уч хос аскарини алоҳида таъкидлаб айтади: “...уч юз ўн уч асл зотли, шижоатли ва ақл-фаросатли эр йигитларни атрофимга бирлаштирдим. Бирлик иттифоқда шундай эдики, барилари гўё бир тандек эдилар. Барчаларининг мақсадлари, раъйлари, сўзлари ва ишлари битта эди. Бир ишни қилайлик деб қарор қилсалар, тугатмагунларича ундан қўл узмас эдилар”.

Амир Темур бул хос йигитларининг тенгсиз жасоратлари ҳақида ўз “Тузуг”ида кўп бор тўхталиб, улар сараларидан сараланган “... ақл-хуш эгалари, базму разм шерлари, маҳоратли саркарда, лашкар тўпини бузиб, уни мағлуб этувчи кишилар эди”, деб таъкидлайди. Соҳибқирон буйруғи билан уларнинг юзтаси – ўнбоши, юзтаси – юзбоши, юзтаси мингбоши, яна ўн иккиси амир, бири амир ул-умаро этиб тайинланган. Амир Темур ҳамиша шижоатли кишиларни ўзига дўст тутди, ардоқлади. Яхшиларига – яхшилик қилди, ёмонларини ўз ёмонликларига топширди.

Тарихчилар Амир Темурнинг озгина аскар билан душманларининг кўп сонли лашкарини енгиб, қалъаларни олганини қатор мисолларда ёзиб қолдирганлар. Соҳибқирон аскарларидаги ҳайратомуз куч-қудратнинг сири нимада? Бу сир, аввало, саркарданинг тадбиркорлиги, қолаверса, аскарларнинг кучлилиги ва ишончларида эди. Сарбоз кучи ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Куч йиғилса, ишонч туғилади. Ишонч ғалабани таъминлайди. Кучга эришиш учун куч берадиган илмни билиш керак. У қандай илм ўзи? Амир Темур лашкарида шундай илм бўлганми? Йўқ, деб айтишга тарих, боболаримиз кўрсатган жасоратлар, қолаверса, Амир Темурнинг ўз ҳаётида кечирган суронли воқеалар имкон бермайди. Соҳибқирон шонли юришлари аввалида кечган Алибек тутқинидан озод бўлган пайтларини эслаб айтади: “Кучли ва чаққон билакларим иш бериб, соқчилардан бирининг қўлидан қиличини тортиб олдим-да, уларга ҳамла қилган эдим, бариси қочиб қолди”. Қуролсиз тутқун ҳушёр турган соқчи қиличини тортиб олиб, бутун тўпни бир ҳамлада тум-тарақай қилиши учун қанчалик моҳир жангчи бўлиши керак? Қўллар ўз-ўзидан чаққон ва кучли бўлмайди. Кучни куч илми пайдо қилади, маҳоратга пайваста этади. Салтанатлар куч илми соҳиби бўлмиш лашкарли сардоргагина насиб этган. Амир Темур салтанат тузган экан, лашкарининг кучу қудратини дўсту рақиб тан олган экан, ўзи ва лашкари куч илмидан хабардор бўлиши шарт эди. Лекин аниқ ёзма маълумотлар йўқлиги бизни иккилантиради. Айни пайтда куч илмини ёзиш, бегоналарга ўргатиш ёсоқ бўлганлигини, ота ўғлига, устоз шогирдигагина бор илмини мерос қолдириш анъанасига қатъий амал қилинганлигини ёдласак, қўлёзма манба ахтаришдан кўра халқ хотираси ва қон ёди (генетик хотира) кўпроқ маълумот бериши мумкинлигига амин бўламиз (ўзбек курашчилари ва боксчилари, жанг санъати вакилларининг халқаро ғалабаларининг бир асоси қон ёдида турибди).

Айтадилар: “Бор йитмас, йўқни йўндириб бўлмас!”. Қадим туркий жанг санъати “Минг аскар” устаси – Машарип (Машраб) Жуманиёзов – уста Маджу билан суҳбатлашиб, халқимизда бутун борлиқ моҳияти билан уйғун, фалсафий мифологик дунёқарашлар асосида шаклланган, қатъий тизимга эга – бир аскарга минг аскар кучу қудратини берувчи жанг илми бўлганлигини билдик. Уста Маджунинг ота-боболари – “Жума учар”лар авлоди бу илм сирларини авлоддан-авлодга ўтказиб, бу кунгача сақлаб келишган. Уста Маджу айтади: “Жанг санъати уч тумор (ҳалқа), ўттиз уч йўл, бир бутун тизимдан иборат. Ҳар бир йўл ичида ўз усуллари бор. Ҳисоблаб чиқилса, роппа-роса минг усул ҳосил бўлади. Бир киши шу минг усулни ўрганса, “Минг аскар”га тенг келувчи, ҳар қандай салтанатга таянч енгилмас кучга айланади”. Минг аскар мақоми соҳиби бўлади. Ақлга бўйсунмаган дали куч бузғунчилик келтириши мумкин. Ота-боболаримиз бу хатарли офат зарарини яхши англаб етганлар. Шу сабабли тан ва руҳ тарбиясини уйғунликда, вобасталикда олиб боришган.

“Минг аскар” жанг санъати тизимида ана шу уйғунликнинг мукаммал кўриниши намоён.

“Минг аскар” жанг санъати усулларининг биринчиси “Товус тонги” деб номланиши бежиз эмас. Одатда кеча-кундуз фикри-ёди жанг билан бўлган аскарнинг кўзи қонга тўлиб, тап тортмай ҳақу ноҳақни янчиб, йўқ қилиб кетиши ҳеч гап эмас. “Товус тонги” машқи аскарни сокинлаштиради, хаёлларини тинитади. Кўнглида бутун борлиқ билан бирлик ҳиссини уйғотади. Аскар борлиқ билан уйғунлашади. Бир сўз билан айтилса, ҳар бир аскар жаннат қуши – товусга эврилади. Навбатдаги машқлар шу сокин асосга қурилиб, аскар машқлар зинасидан бир-бир кўтарилиб борган, ўттиз иккинчи машқ “Аждарҳо қаҳри”га етганда енгилмас қудрат касб этган. Сўнги машқ “Тошбақа – темир қалқон”ни эгаллаган аскар тани ва руҳида йиғилган кучни жамлаб, бир қалъа қуриб, ҳар бир қадамини билиб босгувчи, рақибига заррача устунлик имконини қолдирмайдиган, сокин, доно алп сифатида тунги оромга кетган.

Соҳибқирон Амир Темур даврига келиб “Минг аскар” жанг санъати оммавий тус олган. Амир Темир ўнбоши, юзбоши, мингбоши, амирларни тайинлашда номзодларнинг қанча жанг усулини билишига ҳам алоҳида эътибор берган. “Минг аскар” жанг усулини мукаммал билиб, жасорат кўрсатган жангчилар махсус ўн мушт узунлигида, қалинлиги отнинг кўзидек келувчи, оғирлиги беш кило чиқадиган олтин қурол билан тақдирланган. Бу қурол билан ҳар қандай ҳамладан ҳимояланиб, ҳар қандай жангчини мағлуб этиш мумкин бўлган. Чунки минг усул соҳибида бу олтин яроқ сеҳрли қудрат касб этган. Унга жангчининг насли, туғилган жойи, кўрсатган жасоратлари ёзиб қўйилган. Олтин – қудрат берувчи маъдан. Олтин қурол жангчини товуснинг ҳолатига солган. Товуснинг жаҳли чиқмайди. Шунча зеб-зийнати, гўзаллиги бўлса-да, секин юради. Жангчи ҳам оғир-босиқ бўлса, вазиятнинг хожасига айланади. Олтин қуролнинг сеҳрли кучи ҳам шунда.

“Минг аскар” жанг санъати машқларини оммавий ўтказиш, урушда қўллаш тартиби ҳам бу санъатга асос қилиб олинган товус табиати, ҳатти-ҳаракатларига уйғун келади. Эътибор берилса: товуснинг патларини ёйиб-йиғиб ўз гўзаллигини намойиш этиши, бошини сарак-сарак этиб атрофни синчиклаб кузатиши минг аскар жангчиларининг сардорлари етакчилигида душман тўпига ҳужум қилишлари, жанг олиб боришларига улгу қилиб олинган. Уста Маджу тез-тез қайтарувчи яна бир гап бор: “Қадим туркий жанг санъатининг “минг аскар” деб аталишига сабаб унда минг жанг усулининг борлигигина эмас, бу бир аскарнинг минг усулни эгаллаб, минг аскарга айлана олишига ишорадир. Бир усулни билганга аскар деганлар. Ўн усулни билган – ўн аскар, юз усулни билган – юз аскар, минг усулни билган эса минг аскар аталган”. “Минг аскар” жанг усуллари фақат урушиш йўл-йўриғи эмас, айни дамда мустаҳкам соғлик, жисмоний-руҳий қувват машқларидир. Бу машқларни мунтазам равишда бажарган киши соғлом бўлган, умрига умр қўшилган. Қони тозариб, руҳи камолот босқичларига кўтарилган. Шундай экан, “минг аскар” жанг санъати усулларини тўлиқ қайта тиклаб, оммалаштириш бугунги кун учун, халқ ва авлодлар саломатлиги, руҳий юксалиши учун ҳам зарурдир. Ўзбекистон аскарларини “Минг аскар” мақомида кўрайлик, дунё шундай танисин!

Шомирза Турдимов,

филология фанлар доктори, профессор

ЎзА

15.01.2017

http://uza.uz/oz/society/ming-askar-amir-temurning-zhang-sanati-14-01-2018

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

515

 

 

468

 

354

 

Ижродаги мурожаатлар

 

67

 

81

 

65

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

448

 

387

 

289

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

27

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар