Бугун Ўзбекистон халқи, қўшни қардош миллат халқлари оғир жудоликка учради. Кўп йиллар ислом дини учун, маърифат учун хизмат қилиб келган таниқли уламо, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби устозимиз Анвар қори Турсунов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Ўлим ҳақ. Аллоҳ таолонинг иродасига итоат этамиз. Ҳаётларида кўп машаққатлар, синовларни бошларидан ўтказган. Парвардигоримиз ато этган юксак ирода билан, сабр билан бутун умрлари давомида исломга, миллат маънавиятининг ўсишига, маърифатга, китобхонлик ва мутолаага, айниқса ёш авлод тарбиясига хизмат қилишдан чарчамадилар. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, Аллоҳдан бу оғир жудолик пайтида барчага сабр сўраб қолади. Аллоҳ таоло устозимизнинг динимиз ривожи йўлидаги фидокорона хизматлари, қилиб ўтган барча эзгу амаллари ажрини охиратда Ўзига маълум ададларда кўпайтириб берсин, жаннатлари ила мукофотласин.
Анвар қори Турсуновнинг қолдирган илмий мерослари, ваъзу иршодлари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Охиратлари обод бўлсин.
Жаноза намози бугун, 13 июнь куни Анвар қори Турсуновнинг ўзлари имом-хатиб бўлиб фаолият юритган “Минор” жоме масжидида Аср намозидан сўнг адо этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
“Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 27
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
24.09.2018 ҳолати |
Сайтга келиб тушган мурожаатлар |
Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар |
PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар |
Келиб тушгани мурожаатлар |
515
|
468 |
354 |
Ижродаги мурожаатлар |
67 |
81 |
65 |
Ижроси таъминланган мурожаатлар |
448 |
387 |
289 |
Муддати бузилган мурожаатлар |
27 |
12 |
17 |
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона |
(+9989 71) 276-66-74 |
Шикоятлар бўлими |
(+9989 71) 276-90-04 |
Факс |
(+9989 71) 276-90-90 |
