Чилонзор тумани — Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963-йилда ташкил килинган. Топонимистларнинг фикрича туман номи чилон (жийда) ўсимлигидан олинган. T. зилзиласи (1966) дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. T.нинг жанубий ғарбий қисмида жойлашган. Шимолийда Октепа канали, шарқда Бўрижар канали, жануби-ғарбда Ўрта Осиё темир йўл бўйлаб Т. автомобил ҳалқа йўли ва Бобур кўчасигача давом етган. Майдони 2994 га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдонлар 1,334 минг га. Аҳолиси 217,1 минг kishi (2004). Кўчалар сони 262 та. 45 та маҳалла мавжуд. Тумандаги баъзи жойлар Т. тарихи билан боғлиқ. Чилонзор Октепаси археологик ёдгорлиги (4-8-асрлар, 10— 11-асрлар), Абулқосим Шайх мадрасаси, Хайробод Ешон меъморий мажмуаси каби меъморий ёдгорликлар шу туман худудида жойлашган. Асосий магистраллари — Халқлар дўстлиги, Муқимий, Чўпонота, Фарҳод, Гавҳар, Чилонзор, Қатортол, Алхоразмий кўчалари. Ҳудудида қўшма корхоналар ("Совпластитал" Ўзбекистон — Италия қўшма корхонаси, "Ўзбегиминтернешнл" қўшма корхонаси ва бошқалар), 24 саноат корхонаси (шу жумладан, 3 поябзал ишлаб чиқариш бирлашмаси, кўрлар жамиятининг ишлаб чиқариш комбинати, "Реле ва автоматика", "Алгоритм" корхоналари, електр рўзғор буюмлари здлари); 8 илмий тадқиқот института, 8 лойиҳалаш институти, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 38 умумий таълим мактаби, 20 академик лицей ва коллеж, 65 мактабгача ёшдаги болалар муассасаси; 9 касалхона ва 31 та поликлиника бор. Аҳолига 152 озиқовқат, 64 саноат моллари дўконлари, 121 умумий овқатланиш корхонаси, 96 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, Чилонзор буюм бозори хизмат килади. Мукимий номидаги мусиқа ва drama театри, Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, 2 кинотеатр, Навоий номидаги Миллий боғ, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Халқлар дўстлиги саройи фаолият кўрсатади. 4 стадион, 101 sport зали, 166 sport майдончалари, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор. Турар жой фондининг умумий фойдали майдони 3178 минг м2. Туман ҳокими округнинг енг юқори мансабдор шахси ҳисобланади ва шу билан бирга тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижро ҳокимиятини бошқаради. Чилонзор тумани ҳокими Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли
