
Тошкентнинг муқаддас ҳомийларининг шартли рўйхати анъанавий равишда биринчи исломий уйғониш даврининг йирик намояндаси Қаффол аш-Шоший номи билан очилади. Ўнинчи аср мусулмон оламида фан ва санъатнинг ҳайрон қоларли даражада юксалиши билан машҳур бўлган, бу юксалишнинг фаол иштирокчиси бизнинг ватандошимиздир. Қаффол аш-Шоший шоир, файласуф, илоҳиётчи, мутафаккир ва олим сифатида танилган, ўз даврининг энг маърифатли инсонларидан бири эди. Ривоятга кўра, у яна қулф ясашга ҳам қизиққан.
Минг йилдан бери тошкентликлар
унинг хотирасини ардоқлаб келадилар ва мутафаккирнинг Тошкентда туғилгани ҳамда
умрининг охирида яна шу ерга қайтганидан фахрланадилар. Қаффол аш-Шошийнинг
қабри устида, Калковуз ариғи қирғоғида, мақбара қурилган. Ўтган асрлар давомида
шаҳар бир неча бор зилзилалар ва урушлар туфайли вайрон бўлган, мозор
қайта-қайта қурилган. Ҳозирги бино 1541 йили, Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида
қурилган бўлиб, олим хотирасига ҳурмат-эҳтиромни акс эттиради.
Қабристон атрофида
аста-секин масжид ва мадраса билан бутун бир мажмуа пайдо бўлди ва у Хазрати
Имом ёки қисқача Ҳастимом деб аталди. Совет даврида қабристон ёпилган, аммо
мутафаккир хотираси халқ орасида сақланиб қолган.
2007 йилда Ҳазрати Имом
мажмуаси тўлиқ тикланиб, сайёҳларнинг асосий диққатга сазовор жойига айланди

Анҳор бўйидаги чойхона 1956 йилда меъмор В.М. Дмитриев лойиҳаси асосида қурилган ва Ўзбекистоннинг ...

XIX аср охирида Тошкентда иккита етим болалар ҳовлиси — Александровский ва Кауфман ҳовлиси ишлаб ту...
Барча тошкентликлар Яҳё Ғуломов ва Истиқбол кўчалари бурчагида жойлашган Франция элчихонаси биносиг...

Ботаник ва фармацевт Иероним Иванович Краузе 1870 йилда Тошкентга келиб, аптекачи бўлиб ишлай бошл...