
ЎзССРнинг 50 йиллигига бағишлаб яратилган бир қатор обектлар орасида 16 қаватли «Шарқ» нашриёт мажмуаси биноси алоҳида ўрин тутади, ҳозирги кунда у ЎзА маъмурий биноси.
Тошкент умуман баланд биноларга бой эмас ва бу бино — соат ва янгиликлар ҳамда реклама кўрсатиш учун қора экран билан — шаҳар маркази панорамасига муваффақиятли жойлашди ва уни визуал жиҳатдан «ушлаб» туради. Айниқса, ЦУМ ва Мустақиллик майдонидан қараганда у Тарих музейи биноси (собиқ Ленин музейи) ҳажми билан мувозанатли «ўйнайди».
Лойиҳа муаллифлари: меъморлар Р. Блезе, А. Горбенко, Л. Владимиров, О.
Гришко ва Л. Христич. Муҳандислар: Е. Патлис, М. Рижевский, Н. Валуев, З.
Шутяева, Б. Маринич ва Ф. Ғаниев.
2012 йилда бино реконструкция қилинди: йиқилиб тушиб, ўткинчиларга хавф туғдираётган
мармар плита пластик билан алмаштирилди. Шу билан бирга, нисбатлар бузилди,
соат остидаги декоратив камар ва антенна устуни йўқолди. Натижада, меъморчилик
тарихчиси Б. Чуховичнинг фикрича, бино ўзининг дастлабки брут характерни
йўқотди.
2023 йилда баланд бино нашриёт мажмуаси билан бирга сотувга қўйилди, аммо
Маданий мерос агентлиги объект Миллий маданий мерос реестрига киритилганини ва
бундай бинолар хусусийлаштирилмаслигини эълон қилди.
Кўкалдош мадрасаси ёнидаги учта фируза рангли гумбаз узоқдан ҳам кўзга ташланади ва Тошкентнинг эс...

Абулқосим мадрасаси (Шайх Абулқосим эшон мадрасаси) иккита замонавий бинo — Халқлар дўстлиги сарой...

2025-йил январда Тошкентнинг рамзларидан бири — телевизион минорамизга 40 йил тўлди. Дастлаб бу ми...
XIX аср ўрталарида бадавлат татар тадбиркори Шарофбой (Шарофиддин Бой) масжид қурдирган, у бизгача ...