- Тошкентдан гапирамиз
- 13.08.2026, 11:00
Бўзсув бўйида замонавий сайилгоҳ: туман ҳокими бунёдкорлик ишларини жойида ўрганди
Юнусобод туманида аҳоли учун қулай ва шинам дам олиш масканларини кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими А.Саидалиев туманнинг драйвер лойиҳаси бўлган Минор, Матонат ва Қашғар маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи Бўзсув канали бўйида ташкил этилаётган янги сайилгоҳдаги бунёдкорлик жараёнлари билан яқиндан танишди.
Сайилгоҳ инфратузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
🟢 Пиёдалар ва велосипед йўлаклари;
🟢 Замонавий кўча ёритиш тизимлари ҳамда ўриндиқлар;
🟢 Ҳудудга кўрк бағишловчи ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш ишлари;
🟢 Самарали суғориш тармоқлари ва лотоклар тизими.
Ўрганиш давомида туман ҳокими лойиҳани сифатли ва муддатида якунлаш, шунингдек, сайилгоҳда аҳолининг хавфсиз дам олиши учун барча шароитларни яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
✅ Маҳалла ободлиги — юрт ободлиги! Бўзсув бўйидаги ушбу маскан яқин вақт ичида туманимиз аҳолисининг севимли ҳордиқ чиқариш жойига айланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъми...
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги талабалар турар жойи 8 ойда қуриб битирилди ва фойдаланишга топширилди.🏢 ...

Пойтахт туманларига 24 та янги йўл техникасини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.Тошкентнинг барча 12 та тумани вак...
Пойтахт кўчаларида босқичма-босқич жорий этилаётган «яшил тўлқин» тизимининг яна бир йўналиши Шота Руставели кўчасида — ...