- Тошкентдан гапирамиз
- 04.09.2026, 13:56
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот
Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!
Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун нафақат ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, балки унинг сабабларини чуқур ўрганиш, муҳандислик тармоқларининг ҳолатини текшириш ва бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик принципиал аҳамиятга эга.
Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини юзага келтирган. Текширув давомида газ қувурининг тахминан 375 кв. см (15×25 см) майдонида бир неча жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.
Айни пайтда соҳа мутахассислари ҳодиса сабаблари ва барча тафсилотларни батафсил ўрганишда давом этмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади ва яқин вақт ичида йўл транспорт ҳаракати учун очилади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Вазият Тошкент шаҳар ҳокимлигининг доимий назоратидадир.

🏛 Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Муминов ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Ра...

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...
🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...