Чилонзор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ҳамда жамоат транспорти ҳаракати доимий мониторинг қилинмоқда.

📊 14-сентябр куни олий таълим муассасаларининг барча босқич талабалари учун ўқув йили тўлиқ тавишда бошланди. Пойтахт йўлларида сутка давомида жами 1 466 093 та транспорт воситаси ҳаракатланди.
Куннинг тиғиз вақтида пойтахт йўлларида ҳаракатланган транспорт воситалари сони:
— эрталаб соат 07:00 ва 08:00 оралиғида 254 453 тага;
— кечки соат 18:00 ва 19:00 оралиғида 306 780 тага етди.

🚌 Жамоат транспорти ҳаракати
14-сентябр куни 1 680 та автобуслар орқали 170 та йўналиш бўйича 22 011 та қатновда 1 500 667 нафар йўловчи манзилига етказилди.

Тошкент метрополитени орқали 1 165 550 нафар йўловчи ташилди.
Энг юқори йўловчи оқими Чинор, Сергели, Чоштепа, Олмазор, Чилонзор, Буюк ипак йўли, Дўстлик ва Беруний метро бекатларида кузатилди.

🚦 Тирбандлик ҳолати
Вазиятлар маркази мониторинги давомида куннинг тиғиз вақтида:
Эрталаб 08:00 ва 09:00 оралиғида:
— 4 та чорраҳада (П.Маҳмуд, ТҲАЙ-Бешқўрғон 3-тор, Муқимий-Қатортол, Нукус-А.Қаҳҳор) тирбандлик даражаси 7 балга етган;
— 6 та чорраҳада (Фарғона йўли, Оҳангарон, Меҳржон-Сариқўл, Гавҳар-Ш.Руставели, Сағбон-Фаробий, ТҲАЙ-Университет чорраҳаларида) эса тирбандлик даражаси 7 балдан ошган.

Ҳайдовчиларга йўлга чиқишдан аввал ҳаракат йўналишини режалаштириш, куннинг тиғиз вақтларида мазкур чорраҳалардаги транспорт юкламасини инобатга олиш ҳамда зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Кўрилган тезкор чоралар
Тирбандлик кузатилган нуқталарда транспорт оқимини барқарорлаштириш мақсадида светофорларнинг иш режими мувофиқлаштирилиб, зарур йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилди. Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш учун зарур чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинди.

🏗 Таъмирлаш ишлари
Коммунал ташкилотлар томонидан 18 та кўчада (Лабзак, С.Машҳадий, Ал-Хоразмий, Шаҳриобод, Гулнора 1-тор, Шўртепа, Бирлашган, Мойқўрғон, В.Воҳидов, Қорасув, А.Темур, Узумбоғ, Қорасарой, Муқимий, М.Юсуф, М.Улуғбек, Қатортол 1-тор, Оққўрғон кўчаларида) қатнов қисмидаги транспорт оқимларига қисман таъсир кўрсатувчи ишлар олиб борилди.

Ҳайдовчилардан мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш, зарур ҳолларда эса муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

ЙҲХБ томонидан расмийлаштирилган қоидабузарликлар
Жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш, пиёдалар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини кучайтириш мақсадида пойтахт кўчаларида назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
14-сентябр кунида:
— 9 та пиёдалар йўлакчасидан транспорт воситасида ҳаракатланиш;
— 8 та тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
— 16 та тўхташ қоидаларини бузиш;
— 17 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари расмийлаштирилган.
Шунингдек, пиёдаларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши билан боғлиқ 18 та қоидабузарлик ҳолати қайд этилди.
14-сентябр куни 3 та йўл-транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган бўлиб, уларда 1 нафар тан жароҳати олган шахс қайд этилган. Ўта оғир тан жароҳати олиш ёки ўлим билан якунланган ҳолатлар қайд этилмади.

Ҳайдовчилардан пиёдалар йўлаклари ва уларнинг олдида транспорт воситаларини тўхтатмаслик, пиёдаларга белгиланган ўтиш жойларида йўл бериш, автобус бекатлари ҳудудини банд қилмаслик, жамоат транспорти учун ажратилган «А» тасмасида ҳаракатланмаслик ҳамда бекатларга кириб-чиқаётган автобуслар ҳаракатига халақит бермаслик сўралади.

Йўл инфратузилмасини янгилаш ишлари доирасида:
— 6 000 метрга яқин йўл чизиқлари;
— 7 та пиёдалар ўтиш йўлаги янгиланди.

Пойтахт йўлларидаги транспорт оқими Вазиятлар маркази томонидан реал вақтда назорат қилиб борилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали бошқарув мезони
15.09.2026, 10:43
Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали б...

👍 Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбос...

Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади
15.09.2026, 10:28
Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахт Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташки...

Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш 1/3 — ҳудудидан Талабалар шаҳарчасигача — одамлар учун қулай ва замонавий муҳит яратилган.
14.09.2026, 17:20
Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш ...

📍 Қорақамиш 1/3 ҳудудида 2,4 км узунликдаги эко-сайилгоҳ, 12,4 км пиёдалар йўлаги ва 10,6 минг кв. метрдан ортиқ яшил ҳ...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҳафталик иш режаси эълон қилинди
14.09.2026, 10:49
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҳафтали...

🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ҳафталик иш режаси доирасида депутатлар томонидан ҳудудларда ти...