- Тошкентдан гапирамиз
- 24.09.2026, 16:43
Ҳаракатланиш вақти 22% га қисқарди: Тошкентнинг яна бир йўл қисмида «Яшил тўлқин» тизими ишга туширилди
Фурқат кўчасидан Шота Руставели кўчасигача бўлган 2 километрлик йўл қисмида Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари 9 та светофор объектининг иш режимини қайта созлаб, уларни эрталабки ва кечки транспорт оқимининг асосий йўналишларига мос равишда ўзаро синхронлаштирди.
«Яшил тўлқин» тизими транспорт оқимининг ўртача 45–55 км/соат тезликда ҳаракатланишига мослаб созланган:
— эрталаб — Фурқат кўчасидан Шота Руставели кўчаси томон;
— кечқурун — тескари йўналишда, Шота Руставели кўчасидан Фурқат кўчаси томон.
📊 Светофорлар синхронлаштирилгач, тиғиз вақтларда ушбу йўл қисмини босиб ўтиш вақти 9 дақиқадан 7 дақиқагача қисқарди.
Яъни ҳайдовчилар мазкур 2 километрлик йўлни аввалгидан қарийб 2 дақиқа тезроқ босиб ўтмоқда, умумий ҳаракатланиш вақти эса 22% га — бешдан бир қисмидан кўпроққа қисқарди.
Энг муҳими, бу натижага ҳаракат тезлигини ошириш ҳисобига эмас, балки кетма-кет жойлашган чорраҳалардаги светофорларни ўзаро мувофиқлаштириш орқали эришилди. Светофорлар шундай тартибда созланганки, транспорт оқими бир маромда ҳаракатланади, ортиқча тўхташлар, қайта-қайта тормозланиш ва тезланишлар камаяди.
Таққослаш учун: йўллар нисбатан эркин бўлган пайтда ушбу 2 километрлик қисм одатда 6–7 дақиқада босиб ўтилади. «Яшил тўлқин» созлангач эса ҳатто тиғиз соатларда ҳам бу кўрсаткич қарийб 7 дақиқани ташкил этмоқда.
Яъни эндиликда тиғиз вақтдаги ҳаракатланиш вақти йўл нисбатан бўш бўлган пайтдаги кўрсаткичга деярли тенглашди.
🚘 Шундай қилиб, атиги 2 километрлик йўл қисмидаги 9 та светофорни аниқ ва ўзаро уйғун тарзда созлаш тиғиз вақтларда ушбу йўлни босиб ўтишга сарфланадиган вақтни 22% га қисқартириш имконини берди.
Тошкент кўчаларидаги светофор объектлари ишини босқичма-босқич оптималлаштириш ва ўзаро синхронлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, дўстлик...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Истанбул шаҳри мерияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.📈Мулоқот давомида Тошкент ва Истанб...

⬆️ 23-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқими, жамоат транспорти фаолияти, тиғиз вақтлардаги тирбандлик, таъмир...

Бугун Тошкент шаҳрида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга бағишланган шахсий қабулнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Тошке...