
Ўзгача чизиқлари билан ҳайратлантирадиган бу масжид Tashkent City боғи ҳудудида жойлашган. Ўтган аср бошларида қурилган бу ўзига хос ноёб иншоотни таниқли ўлкашунос Борис Голендер «Туркистон модерни» туркумига киритган — унда анъанавий гумбаз европача услубдаги меъморий элементлар, масалан, деразалар устидаги карнизлар билан ажойиб тарзда уйғунлашган.
Орифжонбой
масжиди кўп йиллар ташландиқ ҳолда турган: 1930 йиллардан 1980 йилларгача у
ерда дорихона, кейин эса омборхона жойлашган. Олимлар олиб борган
экспертизада
иморатнинг айрим қисмлари вайрон бўла бошлагани аниқланган.
Tashkent City қурилишида масжидни сақлаб қолиш ва
реконструкция қилиш, уни тошкентликлар
ҳамда меҳмонлар учун ҳаммабоп
қилиш қарори қабул
қилинган. Маданият вазирлиги экспертлари
билан ҳамкорликда реконструкция лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Боғ
очилгандан сўнг, афсонавий минораси билан диққатни тортадиган гўзал бинo
рассомларга берилган. Кечаси бино чиройли
ёритилиб туради. Ҳозирги кунда бинода масжид жойлашган.

Собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биноси 1964-йилда қурилган.Меъморлар: В. Бе...

Узунлиги 226 метр бўлган туристик кўча Тошкент марказида — Саид Барака кўчаси кесишмасидан Фидокор...

1990-йиллар охирида Мустақиллик проспектида (Пушкин) жойлашган консерватория учун янги бино қуриш қ...
Бу Тошкентдаги биринчи (ёки энг биринчилардан бири) тўққиз қаватли бино эди. Ўз вақтида у ҳайрат у...