Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
ТошМИнинг юз йиллик тарихи
ТошМИнинг юз йиллик тарихи

Ҳар бир тошкентликка бу қисқартма таниш — ТошМИ. У энди фақат ўқув муассасаси номи эмас, балки бутун маҳалланинг асосий йўл белгиси: бу ерда касалхона ва Ўрта Осиёдаги энг чиройли тарихий бинолардан бири жойлашган. 

1900-йилда Тошкентда Иккинчи Оренбург кадет корпуснинг тайёргарлик мактаби очилди. У учун махсус 1901-йилда Салор канали чап қирғоғида чиройли бина қурилди. Мактаб янги бинога жойлаштирилгандан сўнг, у Тошкент кадет корпусiga айлантирилди. 

Биринчи кадетлар битируви 1908-йилда бўлди. Кейинчақ корпус битирувчиларининг кўпчилиги Туркистон отишма ва артиллерия қисмларида хизмат қилган. 

1920-йилда собиқ кадет корпус биносида яқинда ташкил этилган Ўрта Осиё университетининг тиббиёт факультети жойлашди. 1935-йилда факультет асосида Тошкент тиббиёт институти очилди, у ерда шифокорлар, фармакологлар ва гигиенистлар тайёрланди. 

1970-йилларда пойтахтнинг шимоли-ғарбий қисмида «янги ТошМИ» корпуслари қурилиши бошланди. 

1990-йилда ТошМИ нинг эски ва янги корпуслари асосида Тошкентда иккита тиббиёт институти ташкил этилди — Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти. 

2005-йилда ушбу олий ўқув юртлари асосида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди. 

2014-йилда «эски ТошМИ» Тошкент давлат стоматология институтига айлантирилди. 

Ҳозирда ТошМИ нинг эски бинолари реставрация ишларида. Кaттa дараxтлар ва ажойиб меъморликка эга қадимий ҳудуд ҳали ҳам экскурсоводлар ва Тошкент тарихи ишқибозларини ўзига тортиб туради.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Авиасозлар маданият саройи
Авиасозлар маданият саройи

Авиасозлар шаҳарчасида Тошкентнинг энг муҳташам биноларидан бири жойлашган. Унинг лойиҳаси устида м...

Уккоша масжиди
Уккоша масжиди

Масжид 15 асрда қадимий Самарқанд Дарвоза кўчасидаги солиҳ зот Уккоша қабри ёнида қурилган. Бошқа ...

Абулқосим мадрасаси — ҳунармандлар маскани
Абулқосим мадрасаси — ҳунармандлар маскани

Абулқосим мадрасаси (Шайх Абулқосим эшон мадрасаси) иккита замонавий бинo — Халқлар дўстлиги сарой...

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»
Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон»

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон» Тошкентнинг энг улуғвор ва замонавий архитектура иншоотларидан ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия