- Тошкентдан гапирамиз
- 17.04.2026, 16:09
Чилонзор кўчалари шаҳар дизайн коди асосида янгиланмоқда
Чилонзор тумани ҳокими Саидқахҳор Холхўжаев туманнинг Ислом Каримов ва Фурқат кўчаларида бўлиб, ҳудудларни пойтахтнинг янги дизайн коди талабларига мослаштириш жараёнини ўрганди.
Ўрганишлар давомида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди: 🔹 Фасадлар ва реклама: Турар ва нотурар жойларнинг ташқи қисмини ягона дизайн коди асосида таъмирлаш; 🔹 Замонавий йўлаклар: Пиёдалар йўлакларини қуришда аҳоли учун максимал қулайлик яратиш; 🔹 Ёритиш тизими: Тунги чироқларни янгилаш ва замонавий ёритиш ускуналарини ўрнатиш; 🔹 Экологик муҳит: Яшил ҳудудларни кенгайтириш ва ободонлаштириш.
Туман ҳокими масъулларга ишларни сифатли бажариш ва шаҳар кўринишини эстетик жиҳатдан тартибга солиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...
Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудуди...