Чилонзор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Чилонзорда намунали оилаларга эҳтиром кўрсатилди

Халқаро оила куни муносабати билан туманимиздаги узоқ йиллик аҳил ва ибратли оилаларни табриклаш мақсадида самимий учрашувлар ташкил этилди. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш. Султонова, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Тўлаганова ҳамда туман «Нуроний» жамғармаси раиси Т. Каримовлар маҳалла фахрий бўлган хонадонларда бўлиб, оила соҳибларини байрам билан қутладилар.

Тадбир давомида жамиятимиз таянчи бўлган қуйидаги оилаларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди:

  1. Ҳакимовлар оиласи («Мевазор» МФЙ): 42 йилдан буён бирга истиқомат қилаётган Ғуломжон Ғафурович ва Дилфуза Зиёмовна намунали ҳаёт йўли учун эътироф этилдилар.
  2. Тўғанбековлар оиласи («3-Чарх Камолон» МФЙ): 43 йиллик аҳиллик тимсоли бўлган Ҳасанбек Маҳкамович ва Дилфуза Собиржон қизига самимий тилаклар билдирилди.
  3. Султановлар оиласи («3-Чарх Камолон» МФЙ): 39 йил давомида мустаҳкам оила қўрғонини асраб келаётган Баходир Тургунович ва Нафиса Ҳакимовна туман фаоллари томонидан табрикланадилар.

Бу каби учрашувлар ёш оилалар учун ҳаётий мактаб вазифасини ўтайди. Зеро, кўпни кўрган нуронийларимизнинг дуоси ва ўгитлари хонадонларимиз баракаси, юртимиз тинчлигидир.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот
04.09.2026, 13:56
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Бугун Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
04.09.2026, 11:04
Бугун Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги фойдаланишга топширилди
04.09.2026, 10:05
Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги фойдаланишга топши...

Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...

Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдаланишга топширилди
03.09.2026, 16:30
Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдалани...

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудуди...