- Тошкентдан гапирамиз
- 18.05.2026, 10:57
Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 3-сон мажлиси бўлиб ўтди
🏛 Мажлисда пойтахтда коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий омилларнинг олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятида очиқлик ҳамда ҳисобдорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш аввалида Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. Анвар Урманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Бош прокурор ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан тасдиқланган «Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш борасида долзарб чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси» ижросини сифатли таъминлаш юзасидан ҳисобот берди.
📑 Шунингдек, йиғилиш давомида Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳамда шаҳардаги тижорат банклари раҳбарлари томонидан коррупция ҳолатларининг олдини олиш, унинг оқибатларини, шунингдек, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир ўтган даврда амалга оширилган ишлар ва келажакдаги чора-тадбирлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари тингланди.
✅ Мажлис якунида ҳудудий кенгаш аъзоларига Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни жамоатчиликка очиқ ва мунтазам етказиб бориш бўйича вазифалар белгиланди.

🔔 Бугун юртимизнинг барча мактабларида, хусусан, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам «Сўнгги қўнғироқ» тадбир...

Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш таклиф этилмоқда.Географик о...

📈 Музокаралар давомида томонлар Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш ҳамда ...

📊 22-май ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 32 228 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида пойт...