- Тошкентдан гапирамиз
- 03.08.2026, 11:02
«Қатортол» бозори атрофи ноқонуний қурилмалардан тозаланмоқда: пиёдалар учун қулайлик яратилади
Чилонзор туманида аҳоли учун хавфсиз, қулай ва замонавий шаҳар муҳитини яратиш борасидаги тизимли ишлар қатъий давом эттирилмоқда.
Хусусан, бугун «Чилонзор деҳқон бозори» АЖнинг «Қатортол» шохобчаси олдидаги пиёдалар йўлаги ҳудудида ўзбошимчалик билан қуриб олинган, енгил конструкцияли ноқонуний савдо нуқталарини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида йўловчилар ва туман аҳолисининг хавфсиз ҳамда эмин-эркин ҳаракатланиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилади.

🏛 Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Муминов ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Ра...

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...
🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...