- Тошкентдан гапирамиз
- 23.09.2026, 17:15
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессиясида пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, шаҳар инфратузилмаси, жамоат транспорти, бандлик, инвестициялар ҳамда аҳоли манфаатларига дахлдор қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
— қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш бўйича ишлаб чиқилган «йўл хариталари»ни тасдиқлаш;
— жамоат транспортида йўлкира ҳақи тарифини белгилаш масаласини муҳокама қилиш;
— «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун ижроси таъминланиши ҳолати;
— ташқи реклама ва ахборот объектларини ўрнатиш лойиҳаларини кўриб чиқиш;
— айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш;
— давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш;
— давлат дастурлари доирасида кредит ажратилиши, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳолати;
— импортни оптималлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
— халқаро молия институтлари ва ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш;
— касбий таълим тизимида амалга оширилган ишлар;
— Тошкент шаҳрида ишсизлик ва бандлик, хусусан, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ҳолати;
— ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш.
✔️Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли ахборот ва ҳисоботлар тингланиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
▫️Муҳокамалар давомида соҳаларда мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, уларни бартараф этиш ҳамда тегишли йўналишлардаги ишлар самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Вазиятлар маркази томонидан йўллардаги ҳолат реал вақт режимида кузат...

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Азизхон...

📈Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни...
🚲 Велосипедлар, электросамокатлар, скутерлар ва бошқа микромоббиллик воситалари шаҳар ҳаракатининг тобора фаол иштирокч...