- Тошкентдан гапирамиз
- 10.08.2026, 16:12
Бектемирда янги мактаб қад ростламоқда
📍Бектемир туманида замонавий мактаб қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш ишлари 2026-йил апрель ойида бошланган бўлиб, янги ўқув йилида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Айни пайтда 200 нафар ишчи 2 сменада меҳнат қилмоқда.
🏀47 та хонадан иборат мактабда фаоллар зали, ошхона, спорт зали ҳамда мини футбол, баскетбол ва волейбол майдонлари ташкил этилди.
🏥Бино замонавий муҳандислик тизимлари билан жиҳозланади: энергия тежамкор LED ёритиш, иситиш-совитиш тизими, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги тизимлари ўрнатилади. Шунингдек, 125 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган.
➡️Мактабда инклюзив муҳит яратиш учун пандуслар, махсус санузеллар ва лифт ҳам кўзда тутилган.
🤩Айни пайтда ички пардозлаш, электр ва ташқи коммуникацияларни улаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда деворий расмлар чизиш ишлари давом этмоқда.

🏛 Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Муминов ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Давронбек Ра...

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...
🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...