- Тошкентдан гапирамиз
- 27.08.2026, 16:56
Сергели туманида мактаб директорлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди
25-август куни Сергели тумани Вазиятлар марказида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Алишер Дусмухамедов ва Дурдона Раҳимовалар бошчилигида умумтаълим мактаблари директорлари учун семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда Сергели тумани ҳокими, Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар органлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Семинарда қуйидаги масалалар бўйича амалий кўрсатмалар берилди:
🔹 Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти томонидан ишлаб чиқилган «Тошкент Таълим SI» платформаси: Тизимга ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳақидаги маълумотларни шакллантириш, дарс жадвалларини тўғри киритиш ва юритиш, шунингдек, юзни аниқлаш (Face ID) тизими ва давомат назорати узлуксиз ишлаши учун фотосуратларни белгиланган техник стандартлар бўйича юклаш;
🔹 Давомат ва камералаштириш: Видеокамералар ҳамда технологиялар ёрдамида ўқувчилар давоматини рақамли назорат қилиш;
🔹 Профилактика ва назорат: Ички назоратдаги ҳамда дарсларни сурункали қолдирувчи ўқувчилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, масъуллар томонидан назоратни янада кучайтириш.
Семинар мактабларда таълим жараёнларини рақамлаштириш ҳамда интизом ва шаффофликни оширишга қаратildi.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессиясида пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, шаҳар инфра...

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Вазиятлар маркази томонидан йўллардаги ҳолат реал вақт режимида кузат...

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Азизхон...

📈Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни...