- Тошкентдан гапирамиз
- 28.08.2026, 10:17
Юнусобод тумани Мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди
🏢Юнусобод туманида Мудофаа ишлари бўлимининг замонавий янги биноси фойдаланишга топширилди.
Унинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Юнусобод тумани ҳокими Аброрхўжа Саидалиев ҳамда Мудофаа вазирлиги ходимлари иштирок этиб, янги маскан фаолиятига муваффақият тиладилар.
🖥Янги бино замонавий компьютер воситалари билан жиҳозланиб, Мудофаа вазирлигининг ягона электрон платформаси ва «Чақирув» тизими билан интеграция қилинди. Бу чақирилувчилар ҳисобини юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини рақамлаштириб, ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам беришга хизмат қилади.
➡️Шунингдек, чақирув пунктлари замонавий кузатув камералари билан жиҳозланиб, чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналарига тиббий кўрик жараёнини кузатиш имконияти яратилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессиясида пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, шаҳар инфра...

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Вазиятлар маркази томонидан йўллардаги ҳолат реал вақт режимида кузат...

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Азизхон...

📈Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни...