Чилонзор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Янги ўқув йили: пойтахт транспорт тизими юқори юкламагa тайёр

🔺 Эртага, 2-сентябр куни, умумтаълим мактабларида 2026/2027-ўқув йили бошланади. Шу муносабат билан Тошкент кўчаларида, айниқса, таълим муассасалари атрофида пиёдалар ва транспорт воситалари оқими ортиши кутилмоқда.

🚸 Янги ўқув йили олдидан Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан мактаблар атрофида хавфсизликни оширишга қаратилган ишлар амалга оширилди. Пиёдалар ўтиш жойларидаги «зебра» чизиқлари янгиланди, светофор объектлари техник кўрикдан ўтказилиб, уларнинг ишлаш режимлари тартибга келтирилди.

🚌 Пойтахтда 170 та автобус йўналиши бўйича ҳар куни 24 мингдан ортиқ режали қатнов амалга оширилади. Ёз мавсумида автобус жадваллари сони ўртача 1 622 та бўлган бўлса, янги ўқув йилидан улар 1 707 тага етказилади.

🚇 Метрополитенда ҳам тиғиз вақтларда поездлар оралиғи қисқартирилади: Чилонзор йўналишида 1,5–2 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 3–3,5 дақиқа, Юнусобод йўналишида 4–4,5 дақиқа, ер усти ҳалқа йўналишида 7–8 дақиқа. Жорий йилда келтирилиши кўзда тутилган 14 та янги таркибнинг 11 таси линияларда ишламоқда, яна 3 таси ишга туширилиши кутилмоқда.

❗️ Ҳурматли ҳайдовчилар ва ота-оналар!

Мактаблар яқинида тезликни пасайтиринг, пиёдалар ўтиш жойларида болаларга йўл беринг. Автобус бекатларини банд қилманг, таълим муассасалари олдида ва пиёдалар йўлакларида ҳаракатга халақит берадиган тарзда тўхтаманг, жамоат транспорти учун ажратилган махсус йўлакларга чиқманг.

🚍 Имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланинг. Бу кўчалардаги юкламани камайтириш, жамоат транспортининг барқарор ҳаракатини таъминлаш ва мактаблар атрофидаги тирбандликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Янги ўқув йилини йўлларда тартиб, эътибор ва ўзаро ҳурмат билан бошлайлик.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентнинг асосий кучи — одамлар
22.09.2026, 11:36
Тошкентнинг асосий кучи — одамлар

📈Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни...

Лутфий кўчасида микромоббиллик учун алоҳида йўлак синовдан ўтказилди — бу тажрибани бошқа кўчаларда ҳам қўллаш режалаштирилмоқда
22.09.2026, 10:14
Лутфий кўчасида микромоббиллик учун алоҳида йўлак ...

🚲 Велосипедлар, электросамокатлар, скутерлар ва бошқа микромоббиллик воситалари шаҳар ҳаракатининг тобора фаол иштирокч...

Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади
22.09.2026, 10:05
Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

Тошкентнинг рақамли келажаги — ICT Week 2026’да
21.09.2026, 15:36
Тошкентнинг рақамли келажаги — ICT Week 2026’да

🟢22–25-сентябр кунлари CAEx мажмуасида ICT Week 2026 халқаро кўргазма ҳафталиги бўлиб ўтади.Тадбирда Тошкент шаҳар ҳоки...