Чилонзор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентнинг рақамли келажаги — ICT Week 2026’да

🟢22–25-сентябр кунлари CAEx мажмуасида ICT Week 2026 халқаро кўргазма ҳафталиги бўлиб ўтади.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти 16 та устувор рақамли лойиҳа билан иштирок этади.

🧑‍💻Улар пойтахт ҳаётининг деярли барча муҳим йўналишларини қамраб олади: таълим, қурилиш, инвестициялар, реновация, коммунал хизматлар, транспорт инфратузилмаси, туризм, маҳаллалар, автотураргоҳлар, бозорлар ва бошқа соҳалар.

✔️Асосий ғоя — шаҳар ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли муҳитда бирлаштириш. Бу маълумотларни реал вақт режимида кузатиш ва таҳлил қилиш, муаммоларни тезроқ аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини аниқ маълумотлар асосида қабул қилиш имконини беради.

🖥 Лойиҳаларда сунъий интеллект, геоахборот технологиялари, автоматлаштирилган мониторинг ва таҳлилий воситалар қўлланилади.

📈ICT Week доирасида фақат концепциялар эмас, балки платформаларнинг амалий ишлаш механизмлари, функционал имкониятлари ва эришилган натижалар ҳам намойиш этилади.

📊Масалан, таълим соҳасида мактаблар фаолияти ва ўқувчилар давоматини мониторинг қилиш, реновация жараёнларини босқичма-босқич кузатиш, коммунал соҳада инфратузилма ҳолати ва тўлов интизомини таҳлил қилиш имкониятлари яратилмоқда. Қурилиш ва инвестиция лойиҳаларининг ҳолати, муддатлари ва ижроси ҳам ягона рақамли платформаларда назорат қилинади.

▫️Мақсад — Тошкентда тезкор, шаффоф ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш, хизматлар сифатини ошириш ва жараёнларда инсон омилига боғлиқликни имкон қадар камайтириш.

🤔16 та лойиҳа — Тошкентда шаклланаётган ягона рақамли бошқарув экотизимининг бир қисми.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентнинг асосий кучи — одамлар
22.09.2026, 11:36
Тошкентнинг асосий кучи — одамлар

📈Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни...

Лутфий кўчасида микромоббиллик учун алоҳида йўлак синовдан ўтказилди — бу тажрибани бошқа кўчаларда ҳам қўллаш режалаштирилмоқда
22.09.2026, 10:14
Лутфий кўчасида микромоббиллик учун алоҳида йўлак ...

🚲 Велосипедлар, электросамокатлар, скутерлар ва бошқа микромоббиллик воситалари шаҳар ҳаракатининг тобора фаол иштирокч...

Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади
22.09.2026, 10:05
Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

5 километр ортиқча тўхташларсиз: «Яшил тўлқин» Кичик ҳалқа автомобиль йўлидаги ҳаракатни қандай ўзгартирди?
21.09.2026, 15:03
5 километр ортиқча тўхташларсиз: «Яшил тўлқин» Кич...

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг навбатдаги қ...