- Тошкентдан гапирамиз
- 07.10.2026, 10:09
«Cyberkent 4.0»: ёшлар учун киберхавфсизлик бўйича амалий майдон
🖥 Тошкент шаҳрида рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг замонавий рақамли кўникмаларини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу ишларнинг давоми сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Киберхавфсизлик маркази ҳамкорлигида киберхавфсизлик йўналишидаги «Cyberkent 4.0» мусобақаси ташкил этилди.
▫️Беллашув давомида фаол ва иқтидорли ёшлар ўз билим ва кўникмаларини амалий синовдан ўтказди, мураккаб вазиятларда тезкор ечим топиш, жамоада ишлаш ҳамда киберхавфсизлик бўйича амалий тажрибасини мустаҳкамлаш имконига эга бўлди.
🏆Мусобақада Тошкент шаҳар клуби ҳам фаол қатнашиб, муносиб натижаларни қайд этди ва совғалар билан тақдирланди.
✔️Бундай ташаббуслар ёшларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги билим ва салоҳиятини ривожлантириш, истиқболли мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, рақамли технологияларга қизиқишни ошириш ҳамда келажак учун малакали кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...