Чилонзор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ижро интизоми ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар натижаларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда қайд этилишича, жорий йилнинг 24-сентябр ҳолатига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигига «edo.ijro.uz» электрон тизими орқали жами 17 188 та топшириқ келиб тушган. Шундан 14 668 таси ёки 85,4 фоизи бажарилган, қолган 2 520 та топшириқнинг ижро муддати мавжуд бўлиб, уларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси раҳбари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган топшириқлар ижроси алоҳида таҳлил қилинди.
Муҳокамалар давомида эришилган натижалар билан бир қаторда, айрим топшириқлар ижросида йўл қўйилган кечикишлар ва камчиликлар танқидий кўриб чиқилди. Хусусан, сентябрь ойида 26 та топшириқ ижроси ўз вақтида таъминланмагани қайд этилиб, уларнинг сабабларини бартараф этиш ва масъуллар жавобгарлигини кучайтириш зарурати таъкидланди.

Топшириқлар ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида кунлик назорат механизмлари, аниқ муддат ва масъул ижрочилар белгиланган календар режалар ҳамда тегишли йўл хариталари асосида иш олиб борилаётгани маълум қилинди.
Йиғилиш якунида ҳоким ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар ва масъул раҳбарларга топшириқлар ижросини жадаллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ижро интизомини янада кучайтириш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Таъкидланганидек, ижро интизоми — бу шунчаки топшириқларнинг бажарилиши эмас, балки қабул қилинаётган қарорларнинг амалий натижаси ва шаҳар ҳаётидаги реал ўзгаришларни таъминлашнинг муҳим омилидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг мол-мулки хатловдан ўтказилади
22.10.2026, 10:47
Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари ҳамда улар...

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш
22.10.2026, 10:41
Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкен...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокими Oppenheimer & Co. вакили билан учрашди
22.10.2026, 10:08
Тошкент шаҳар ҳокими Oppenheimer & Co. вакили била...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкентда дарахт ва ўсимликларни чангдан ювиш ишлари олиб борилмоқда
21.10.2026, 15:35
Тошкентда дарахт ва ўсимликларни чангдан ювиш ишла...

🌧 Бу йилги куз ҳам, худди ўтган йилдагидек, ёғингарчилик танқислиги муаммосини яна бир бор ёдга солмоқда. Ўзгидромет ма...