- Тошкентдан гапирамиз
- 07.10.2026, 17:04
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Тошкент шаҳар прокурори Анвар Урманов ҳамда Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов бошчилигида тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга амалий кўмак кўрсатиш ва мавжуд масалаларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этиб, уларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва таклифлари тингланди, мурожаатлар қабул қилинди.
Мулоқот давомида 5 нафар тадбиркорнинг мурожаати жойидаёқ ўз ечимини топди. Қолган 25 та мурожаат эса қўшимча ўрганишни талаб этгани боис, масъул мутасаддиларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фаолиятидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...