- Тошкентдан гапирамиз
- 12.10.2026, 14:30
Фуқаролар мулки ва аҳоли манфаатлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун доимо устувор аҳамиятга эга
▫️Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалардан бирида дераза панжараларини демонтаж қилиш ишлари тўхтатилди. Вазият пойтахт ҳокимлиги назоратида: содир бўлган ҳолат сабаблари ҳамда мазкур қарорга масъул шахслар аниқланмоқда, хатти-ҳаракатларга мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ўзбошимчалик аломатлари бўйича ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Текширув натижаларига кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги томонидан тегишли чоралар кўрилади, шунингдек, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур амалий қадамлар белгиланади.
✔️Аҳолининг қулайлиги, хавфсизлиги ва ҳуқуқлари — Тошкент шаҳар ҳокимлиги фаолиятининг устувор йўналишидир. Одамлар хавфсизлиги ва уларнинг мол-мулкига дахлдор қарорлар фуқаролар манфаатлари қатъий инобатга олинган ҳолда қабул қилиниши шарт. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бундай ноқонуний ҳаракатларга мутлақо қарши бўлиб, уларнинг ташаббускори эмас.
Ҳолатга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ва ОАВ вакилларига фаол фуқаролик позициялари учун миннатдорлик билдирамиз.

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...