- Тошкентдан гапирамиз
- 21.10.2026, 15:35
Тошкентда дарахт ва ўсимликларни чангдан ювиш ишлари олиб борилмоқда
🌧 Бу йилги куз ҳам, худди ўтган йилдагидек, ёғингарчилик танқислиги муаммосини яна бир бор ёдга солмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2026-йилнинг сентябрь ойи ўта қурғоқчил келган. Очиқ метеорологик маълумотларга қараганда, октябрь ойи бошидан буён Тошкентда ўртача ойлик меъёр 24 мм бўлгани ҳолда, атиги 11 мм ёғингарчилик кузатилган.
🌳 Бундай шароитда яшил майдонлар ва шаҳар муҳитига қўшимча ғамхўрлик кўрсатиш қанчалик муҳимлигини англаган ҳолда, махсус ободонлаштириш хизматлари чангланиш оқибатларини камайтириш чораларини кўрмоқда.
▫️Махсус техникалар ёрдамида сув сепилмоқда — бу дарахтларнинг шох-шаббаларини эҳтиёткорлик билан ювиш, баргларни ўрнашиб қолган чангдан тозалаш ва шаҳар ҳудудининг айрим қисмларини қўшимча равишда намлантириш имконини беради.
🟢Албатта, бу чоралар табиий ёғингарчилик ўрнини боса олмайди ёки чанг муаммосини бутунлай ҳал қилмайди. Бироқ, бир қарашда кичик туюлган бундай саъй-ҳаракатлар ҳам қулай микроиқлимни сақлаш ва аҳоли учун янада яхши шароитлар яратишга ўз ҳиссасини қўшади.
✔️Шаҳарга бўлган ғамхўрлик катта-ю кичик кундалик ишларда намоён бўлади. Тошкент экологик барқарорлик сари изчил одимламоқда ва бу ишларнинг марказида ҳамиша шаҳарликларнинг фаровонлиги, яшил ҳудудларни асраб-авайлаш ҳамда пойтахтни яшаш учун янада тоза, яшил ва қулай масканга айлантириш мақсади туради.

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...