Чилонзор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

🏆 ЧИЛОНЗОРДА «ҲОКИМ КУБОГИ» СТАРТ ОЛДИ!

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда «Соғлом инсон — соғлом миллат» ғояси асосида Чилонзор туманида корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида кенг кўламли спорт мусобақаларига старт берилди.

Тумандаги барча корхона ва ташкилотларнинг 18 ёшдан катта бўлган ходимлари ўртасида ўтказилаётган мазкур «Ҳоким кубоги» ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни мақсад қилган.

🏐 Мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турлари: 🔹 Мини-футбол (эркаклар) 🔹 Шахмат ва шашка (эркак ва аёл) 🔹 Стол тенниси (эркак ва аёл) 🔹 Енгил атлетика (эркак ва аёл) 🔹 Волейбол (аёллар)

📅 Ўтказилиш вақти: 2026-йилнинг апрель-май ойлари давомида

Ғолиб ва совриндорларни қимматбаҳо совғалар ҳамда тантанали тақдирлаш маросими кутмоқда! Ташкилотингиз шарафини ҳимоя қилинг ва ғалабага эришинг!

💪 Соғлом тана — соғлом руҳ! Барчага омад ёр бўлсин!

🔵 Чилонзор_тумани_ҳокимлиги

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
15.09.2026, 16:31
14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали бошқарув мезони
15.09.2026, 10:43
Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали б...

👍 Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбос...

Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади
15.09.2026, 10:28
Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахт Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташки...

Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш 1/3 — ҳудудидан Талабалар шаҳарчасигача — одамлар учун қулай ва замонавий муҳит яратилган.
14.09.2026, 17:20
Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш ...

📍 Қорақамиш 1/3 ҳудудида 2,4 км узунликдаги эко-сайилгоҳ, 12,4 км пиёдалар йўлаги ва 10,6 минг кв. метрдан ортиқ яшил ҳ...