- Тошкентдан гапирамиз
- 23.05.2026, 14:12
Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунларида коммунал хизматлар барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтияр Рахмонов раислигида йиғилиш ўтказилди.
Унда пойтахтнинг барча 12 та тумани ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, коммунал хизматлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда Ҳайит байрами ва дам олиш кунларини пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун тартибли ва қулай шароитда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, туманларда ободонлаштириш, санитария-тозалик, коммунал хизматларнинг навбатчи бригадалари узлуксиз ишлаши, жамоат жойлари ва маҳаллаларда зарур шароитларни таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш ва байрам кунларида барча хизматларнинг кучайтирилган тартибда ишлашини таъминлаш топширилди.

🔔 Бугун юртимизнинг барча мактабларида, хусусан, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам «Сўнгги қўнғироқ» тадбир...

Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларидаги айрим мавзе ва кўчаларни номлаш ва қайта номлаш таклиф этилмоқда.Географик о...

📈 Музокаралар давомида томонлар Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш ҳамда ...

📊 22-май ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 32 228 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида пойт...