Чилонзор тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Расмий муносабат

«Мирзакалон Исмоилий» маҳалласидаги 1А, 2, 3, 5 ва 7-сонли кўп квартирali уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган хонадонлардан фойдаланиш масаласида юзага келган саволлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Гап тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган мулкдорлар учун яратилган ихтиёрий имконият ҳақида бормоқда. Хусусий мулкдан унинг эгаси розилигисиз фойдаланиш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган ва қабул қилиниши ҳам мумкин эмас.

Мазкур хонадонларга оид ҳар қандай ҳаракат фақат мулкдорнинг розилиги билан ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Туман ҳокимлигининг вазифаси фуқаролар ўрнига қарор қабул қилиш ёки уларнинг ўрнига тадбиркорлик билан шуғулланиш эмас, балки ушбу имкониятдан фойдаланишни истаган мулкдорларга зарур ҳолларда кўмаклашишдан иборат.

Бу ўринда «режалаштирилмоқда» деган ибора хусусий мулкдан унинг эгаси розилигисиз фойдаланиш назарда тутилганини англатмайди. Ҳар бир ҳолатда якуний қарор фақат хонадон мулкдори томонидан қабул қилинади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентга 15 та чиқинди ташувчи электротехника келтирилди
16.09.2026, 11:56
Тошкентга 15 та чиқинди ташувчи электротехника кел...

🚛 Тошкент кўчаларида энди чиқиндиларни ташишга 15 та замонавий, тўлиқ электр қувватида ҳаракатланувчи махсус техника ха...

Ёғингарчилик мавсумига тайёргарлик – доимий назоратда
16.09.2026, 10:33
Ёғингарчилик мавсумига тайёргарлик – доимий назора...

👉 Ёғингарчилик кунларида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш, аввало, муаммоларни олдиндан аниқлаш...

14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
15.09.2026, 16:31
14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали бошқарув мезони
15.09.2026, 10:43
Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали б...

👍 Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбос...